Марк Клаттенбург "Мен ҳеч қаерга кетаётганим йўқ"
17 сен 2018 11:01
Янгиликлар
Марк Клаттенбург "Мен ҳеч қаерга кетаётганим йўқ"
У Саудия Арабистони ҳакамлар қўмитаси раҳбари ҳисобланади. Яқинда унинг ишдан кетиши мумкинлиги ҳамда ўрнига Пьерлуижи Коллина раҳбар бўлиши ҳақида гап чиққанди. Аммо Клаттенбург бу гапларни инкор қилди.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, федерация раҳбарияти Клаттенбургдан кўп нарса кутган, бироқ британиялик рефери катта ишларни ҳал қилгани йўқ. "Мен бу ерга шартнома асосида келганман ва ишим маҳаллий ҳакамлар савиясини ўстири ш ҳисобланади. Биз Саудия Про лигасининг ҳар бир ўйини яхши ҳакамлик остида ўтишини хоҳлаймиз", - дейди Клаттенбург.
Маълумот учун, 43 ёшли ҳакам Англия Премьер-лигаси доирасида бир қанча ўйинларни бошқарган, шунингдек 2012 йилги Олимпиада ўйинлари финали ҳамда Евро-2016 финалида ҳакамлик қилган.
Клаттенбург ўз ўрнига Коллина келиши ҳақида гап-сўзларга шундай жавоб берди: "Мен ҳеч қаерга кетаётганим йўқ. Саудия Арабистонида ҳакамлар савиясини ошириш учун қўлимдан келганча ёрдам беришга тайёрман. Ўрнимга Коллина келиши эса шунчаки миш-миш, холос".
Эслатиб ўтамиз, Пьерлуижи Коллина италиялик энг машҳур ҳакамлардан бири ҳисобланади. У 1997 йилдан 2005 йилгача кетма-кет "Йилнинг энг яхши ҳаками" деб топилган.
Фикрлар