Марио Гомес "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин

Narzulla Saydullayev
13 апр 2016
"Бешиктош" ҳужумчиси Марио Гомес фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда Calciomercato нашри.

Германиялик ҳужумчига манкунианликлар устози Луи ван Гал қизиқиб қолган. Агар голландиялик мураббий МЮда қолса, клуб Гомес борасида расмий таклиф билан чиқади. Марио Гомес айни пайтда Туркия клубида ижара асосида ўйнамоқда, унинг ҳуқуқи "Фиорентина"га тегишли.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: CalcioMercato.com