Марез шу ҳафтада янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтади

Aslanov Jasurbek
3 июл 2018
"Лестер Сити" ярим ҳимоячиси Рияд Махрез "Манчестер Сити"га ўтади.

"Шаҳарликлар" 27 ёшли жазоирлик учун тахминан 60 млн. фунт тўлайди.

Махрез шу ҳафтада битим имзоланишидан олдин тиббий кўрикдан ўтади.

"Лестер" январда футболчини "Сити"га сотмади. Марез бундан хафа бўлиб, машғулотларга чиқмай қўйди ва клуб томонидан 240 минг. фунт жаримага тортилди. Кейин у таркибга қайтди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports News