

“Marca” нашри маълумотларига кўра, томонлар Азарнинг трансфери борасида деярли келишувга эришиб бўлди. Келишув яқин вақтлар ичида расман амалга оширилиши кутилмоқда. 28 ёшли футболчи тез орада Мадридга учиб келиб, ўзига яшаш учун уй қидириб, шаҳарни ўрганишни кўзлаб турибди.



