UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  0 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  10 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  3 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  41 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  4 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  4 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  76 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  5 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1

Марат Бикмаев: "Хориж йиғини фойдали бўлди" Янгиликлар

Марат Бикмаев: "Хориж йиғини фойдали бўлди"

Тошкентнинг Локомотив жамоаси куни-кеча Бирлашган араб амирликларидаги йиғинни якунлаб, юртимизга қайтиб келди. Шундан сўнг хориж йиғини ҳақида Марат Бикмаевнинг фикрларига қизиқдик.
- Албатта мазкур хориж йиғини фойдали бўлди дея оламан. Шароитлар ажойиб. Кунига икки маҳалдан машғулот олиб борилди. Жисмоний тайёргарлик ва тактик жиҳатлар устида ишладик. Менимча мураббийлар ўйлаган режаларини амалга оширди.

- Жароҳатлар сабабли охирги икки йилдан буён қишки йиғинларда иштирок эта олмай келаётгандим. Худога шукур ҳозир ҳаммаси мен учун яхши. Оғриқлар ортда қолди ва бутун эътиборимни спорт формамни тиклашга қаратганман. Бунинг учун кўпроқ ишлаш керак. Расмийлар ўйинлар бошланишига оз қоляпти, умид қиламанки яна аввалги даражамга қайтишга улгураман.

- Назорат учрашувлари ҳақида нима дейишим мумкин? Таркибимиз янгитдан шаклланиб бораётгани сабабли ҳам йигитлар бир-бирларини ҳали тўлиқ тушуниб кетишмаган. Қолаверса мураббийлар ҳар бир ўйинга аралаш таркибни майдонга туширди. Ҳаммага имконият берилди. Шу орқали кимнинг нимага қодир эканлигини кўздан кечириб олишди.

- Ҳа, бу йил таркибда сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Виктор Карпенко, Садриддин Абдуллаев, Фарҳод Тожиев каби ўйинчилар жамоа билан хайрлашди. Албатта уларнинг тажрибаси юқори эди. Ўрни билинса керак. Лекин ҳозир таркибимиздаги ўйинчиларнинг ҳам иштиёқи юқори эканлиги кўриниб турибди. Масалан ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Нефтчида ўтказган Сардор Мирзаев билан Раҳмонов БААдаги йиғинда шахсан менда яхши таассурот қолдирди. Шунингдек Санжар Шоаҳмедовнинг ҳам олий лигада яхшигина тажриба орттирганлиги кўриниб турибди.

- Кўрикда бўлган легионерлар тўғрисида ҳам фикрларим ижобий. Бразилияликлар барибир ажралиб турди. Менимча жамоамизга ёрдам бера олади. Лекин барибир якуний хулосани мураббийлар штаби ҳал қилади.

- Энди 23 январдан яна Тошкентда йиғиламиз ва менимча феврал ойида яна хорижда йиғин ташкил этилади. Фақат бу сафар Туркияга борилса керак - дейди Марат Бикмаев.


Исломбек Рустамбеков.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика