UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  5 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  20 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6

Марат Бикмаев: "Доим 90 дақиқа ўйнашга тайёрман" Янгиликлар

Марат Бикмаев: "Доим 90 дақиқа ўйнашга тайёрман"

"Қизилқум" - "Локомотив" (0:2) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Марат Бикмаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугунги ўйин қийин бўлди, бундай майдонда ўйнаш жуда қийин бўлди. "Қизилқум" ўз майдонида мухлислари олдида ўйнади. Ҳаққоний тарзда ғалабага эришдик. Бугун "Локомотив"нинг сафардаги ўйинлари орасида энг ёмон майдонда ўйнадик. Бироқ улар ҳам шу майдонда ўйнашди, биз ҳам шу майдонда ўйнадик, - дейди "Локомотив" ҳужумчиси.

Бу сафарги голни бошқача нишонладим? Мавсум охирлаб бормоқда, ҳар бир гол жуда муҳим, шу боис голдан қувониб кетдим шекилли (кулади).

Доим 90 дақиқа ўйнашга тайёрман. Барчаси мураббийга боғлиқ, захирадан майдонга тушириб ўйинни кучайтириши мумкин. Лекин ҳар доим 90 дақиқа ўйнашга кучим етади. "Алания" сафида ҳар 3 кунда ўйин ўтказардик.

Чемпионлик учун имкониятимиз бор экан охиригача курашамиз, олдимизда турган 3та ўйинда ютишимиз керак. Кейин мусобақа жадвалига қараймиз.

"Пахтакор" сафида чемпион бўлганман. Лекин у пайтда ҳали ёш бўлганим учунми Агамуродов мени кўпинча захирадан майдонга туширарди. Майдонга тушардим ва гол урадим. Таркибимизда Анвар Солиев, Александр Крохмаль ва Бахтиёр Ҳамидуллаев каби ҳужумчилар бор эди.

Ўзбекистонга қайтганимдан сўнг соврин ютишни жуда ҳам хоҳлаяпман. Агар чемпион бўлсак жуда хурсанд бўламан", - дейди Марат Бикмаев.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика