

"Аргентиналик футболчилар нима қилаётганини билишмаяпти. Термада бирор чизиқда ғоялар йўқ. Хорватияга қарши баҳсда улар тўп билан бўлишмади ва уни назорат қила олишмади. Футбол федерациясида эса ҳеч нимани тушунмайдиганлар ўтирибди.
Барча Мессини айбламоқда. У қандай бўлса, шундай ўйин кўрсатмоқда. Унинг жамоадошлари билан муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди", - деди Марадона.



