Марадона: "Италия терма жамоаси бош мураббийи ишлаш учун "Челси"га кетаётгани - шармандалик"

Aslanov Jasurbek
26 апр 2016, 10:36
Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Диего Марадона Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Контенинг "Челси" бош мураббийи бўлиши ҳақида фикр билдирди.

"Содир бўлган воқеа - жирканч деб ўйлайман. Италия терма жамоаси бош мураббийи ишлаш учун "Челси"га кетаётгани - шармандалик.

Ҳозир Аргентина футболи учун оғир дамлар. Италия клубларига хатто бирор футболчини таклиф қила олмайман. "Бока Хуниорс" ва "Ривер Плейт" ўртасидаги дерби савияси бўйича B Серия ўйинига ўхшади" - дейди Марадона.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›