Марадона: "Футболчиларга Аргентина терма жамоаси футболкасини кийиш нима эканлигини тушунтирмоқчиман"
23 июн 2018 16:35
Янгиликлар
Марадона: "Футболчиларга Аргентина терма жамоаси футболкасини кийиш нима эканлигини тушунтирмоқчиман"
Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона Аргентина терма жамоаси футболчиларининг рухини кўтариш учун, жамоа машғулотига кириш учун рухсат сўради.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналиклар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида Хорватияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
"Мен Аргентина терма жамоаси футболкасида ўйнаганимда, боримни берардим. Симеоне, Редондо, Канижа, Луке ва Гальего каби жамоа афсоналари ҳам шундай қилишган. Футболчилар билан шахсан суҳбатлашиб, миллий жамоа футболкасини кийиш нима эканлигини тушунтириб қўймоқчиман" - дейди Марадона.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар