UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  3 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  9 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

Мақсудов "Бунёдкор"дан фақат салбий натижа учун кетдими? Бошқа муаммо ҳам бор Янгиликлар

Мақсудов "Бунёдкор"дан фақат салбий натижа учун кетдими? Бошқа муаммо ҳам бор

Бугун сайтимизда "Бунёдкор" жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш бўлгани ҳақида маълум қилдик. Ушбу хабар яқинда клуб томонидан расман тасдиқланди ҳам.

Кетма-кет учта ўйиндаги ғалабасиз сериядан сўнг жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов вазифасидан озод этилди. Ҳозирда кўпчилик бунинг сабабини фақат натижаларга боғламоқда. Лекин бу ерда бошқа муаммо ҳам бор.  

Футбол истаймизми ёки йўқми мухлислар учун ўйналади. Бошқача бўлиши ҳам мумкинмас. Бироқ Шуҳрат Мақсудовнинг ўтган мавсум сўнггида ва бу йил ишқибозларга бўлган муносабати ўзига нисбатан ишонч ва ҳурматнинг йўқолишига олиб келди. 


Шуҳрат Мақсудов: "Бош мураббийни ишдан олиш ёки тайинлаш мухлисларнинг иши эмас"



Мақсудовдан нега истеъфо сўрашди?


Ҳаттоки, "Олимпик" билан учрашувдан кейин мухлислар истеъфо талаб қилишди. Кеча эса "Металлург" билан ўйиннинг 75-дақиқаларидан сўнг майдонни тарк этишди. Гап натижа ҳақида кетмаяпти. Чунки бундай таркиб билан стабиллик кўрсатиш қийин. Тушунарли ҳолат. Гап бош мураббийнинг муносабатида. Мухлис стадионга келади, қўллаб-қувватлайди, ғалаба кутади. Борингки, мағлубиятли ўйинларда норози оҳангда мураббийга, футболчига ҳам тош отади. Эртага Карпенко ҳам  муваффақиятсизликка учрашни бошласа, уни ҳам танқид қилишади.  Мураббийнинг қисмати шундай. Лекин у доим ҳар қандай ҳолатда ўз ҳурматини сақлаб қолиши керак. Сўнгги ўйинлардаги ҳолатларга эътибор қаратадиган бўлсак афтидан ички муҳитга путур етганини сезиш қийин эмас.


Ҳозирда ҳамма қийинчилик ва юк Виктор Карпенконинг зиммасига тушади. Унинг мураббийлик салоҳиятидан яққол хабардорман, дея олмайман. Билганим "Бунёдкор" ўринбосарларини икки мавсум бошқарган ва 3-4 ўринлар билан чекланган. У бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шундай экан, камида биринчи давра якунига қадар ўзини кўрсатиши учун имкон бўлади.  Айни пайтда асосий қилинадиган иш футболчилар билан гаплашиб олиш ва аввалги руҳият, хотиржамликни қайтариш. Ўйинда кўп нарса ўзгармайди, деб ўйлайман. Чунки Карпенко жамоа учун бегона шахс ҳисобланмайди. Унинг қўл остида тайёр жамоа ва футболчилар. Фақатгина тўғри кўрсатма бериб ўйнатиш қолди, холос. Ортиқча саросимага солишнинг ҳожати йўқ. Олдиндаги ўйинларда кўрамиз ва кузатамиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика