UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  7 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  3 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  10 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  53 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5

Мақсудовдан нега истеъфо сўрашди? Янгиликлар

Мақсудовдан нега истеъфо сўрашди?

"Олимпик" пойтахт "дербича"сида "Бунёдкор"ни аяб ўтирмади (1:5).

Тимур Кападзе шогирдлари Суперлигадаги биринчи ғалабасини қўлга киритди. Муҳташам аренага йиғилган мухлислар эса "қалдирғочлар" устози Шуҳрат Мақсудовдан истеъфо сўраб, унинг ўрнини Виктор Карпенко эгаллашини талаб қилишди. 

Албатта, шармандали мағлубият. "Бунёдкор" ўз майдонида тарихда илк бор 5 та тўп ўтказиб юборди. Аммо, масаланинг 2-томони ҳам бор.

Мураббий ўтган мавсум охирида ("Пахтакор" билан ўйиндан кейин) матбуот анжуманида иштирок этиб, жамоа ишқибозларини камситган эди: "Бош ҳомиймиз, хусусан, Меҳриддин Раззоқовичга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Юзта мухлисдан биргина мана шундай инсон бўлгани яхши".

Бу гап жамоанинг ҳақиқий ишқибозларини хафа қилгани аниқ. Шу туфайли улар Мақсудовнинг хатоларини ҳазм қила олишмаяпти.

Бироз аввал ўтказилган матбуот анжуманида шундай фикр янгради: "Ишга қўйиш ёки истеъфога чиқариш мухлисларнинг иши эмас"

Бу ўртадаги тоқатсизликни янада кучайтириши мумкин. Агар кейинги ўйинларда ҳам шундай ҳайқириқлар эшитишни хоҳламаса, жамоа раҳбарияти ва мураббий эртагаёқ клуб мухлислари билан учрашув ташкил қилиб, муроса кўчасини топиши керак. Акс ҳолда, жамоатчилик "Бунёдкор"нинг ростан ҳам мухлислар учун эмас, бош ҳомий учун ўйнашига ишониб қолади. 

Муаллифнинг бошқа фикрларини кузатиш учун телеграм-каналга аъзо бўлишни унутманг.

Муаллиф :
Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика