UZ

Сўнгги янгиликлар

03:11Сенсация! Париж дербисида "Париж" ғалаба қозонди ва ПСЖ Кубокни тарк этди  2 03:06"Ювентус" — "Кремонезе" 5:0. Туринда "голлар шоуси"  2 02:44Англия Кубоги. "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни аяб ўтирмади  1 02:21Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"  1 01:43Англия Кубоги 4-раундига қуръа ташланди  4 01:11Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"  4 00:44Риёд дербиси "Ал Ҳилол"ники! Роналду гол урди, аммо Инзаги жамоаси ғалабага эришди  16 00:09U-23 Осиё Кубоги. Қирғизистон ва Саудия гуруҳда қолиб кетди  7 23:53"Реал" футболчилари Алонсонинг истеъфосидан "шок"да. Улар бу хабарни клуб расмий баёнотидан билишган  8 23:21"Реал" қишда янги футболчилар сотиб олмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти амалдаги таркибга ишонмоқда  20 22:58РАСМАН: Русланбек Жиянов — "Навбаҳор" футболчиси!  4 22:34"Реал"га янги бош мураббий тайинланди  32 22:17ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!  66 21:47РИЁД ДЕРБИСИ! "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср"нинг асосий таркиблари маълум  10 21:26Собиқ ҳакам "Реал"нинг 45+6-дақиқадаги голи ҳақида: "Монтеро гол билан якунланган бурчак зарбасига йўл қўймаслиги керак эди"  14

Шуҳрат Мақсудов: "Бош мураббийни ишдан олиш ёки тайинлаш мухлисларнинг иши эмас" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Бош мураббийни ишдан олиш ёки тайинлаш мухлисларнинг иши эмас"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Олимпик" (1:5) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бунақанги ўйин, бунақа натижа учун биринчи навбатда мухлислардан узр сўраймиз. Мен ўзим ҳам тушунолмай қолдим, йигитларда бугун ҳеч нарса ўхшамади. "Нефтчи" билан ўйиннинг эртасигаёқ "Олимпик" билан баҳсга тайёргарлик кўришга киришгандик. Ҳеч қайси футболчимизнинг ўйини чиқмади. Жамоа ютса, демак, ҳамма ютади. Мағлубият учун мураббий айбдор. Лекин биз бугун бутун жамоа ютқаздик. "Олимпик"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман.

- "Бунёдкор"нинг айни пайтдаги натижалари мураббийнинг истеъфосига сабаб бўладиган даражада эмас. Нима деб ўйлайсиз, мухлислар томонидан сизнинг истеъфонгиз талаб қилиниши тўғрими?

- Ўзингиз айтиб турибсиз, жамоанинг натижалари ёмон эмас. Биргина мағлубият учун шундай ҳаракатни амалга оширган бўлсалар, билмадим, очиғи, эътибор қаратганим йўқ. Жамоа бош мураббийини ишдан олиш мухлисларнинг иши эмас. Такрор айтаман, "Бунёдкор"нинг ҳақиқий мухлисларидан узр сўрайман. Мен ваъда берганман, биз аввалги "Бунёдкор"ни қайтариш ҳаракатидамиз.

- Мухлислар орасида уларни сизга қарши йўналтириб турган шахслар бор деб ўйлайсизми?

- Илтимос, бундай провакацион савол берманглар. Журналист маданиятга риоя қилган холда савол бериши лозим. Бу каби саволарга жавоб беришни истамайман, футбол ҳақида сўранглар, бемалол жавоб бераман.

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика