UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  1 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  3 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  35 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  91 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Мақола. "Ливерпуль" томонидан имкон берилмаган, Фергюсоннинг "топилмаси", Рой Кин билан жанжаллашган — "Манчестер Юнайтед" афсонаси ҳақида Янгиликлар

Мақола. "Ливерпуль" томонидан имкон берилмаган, Фергюсоннинг "топилмаси", Рой Кин билан жанжаллашган — "Манчестер Юнайтед" афсонаси ҳақида

Ушбу қаҳрамонимиздан ҳайратланмасликнинг иложи йўқ.

1991 йили ўша пайтда таниқли бўлмаган даниялик дарвозабон Петер Шмейхель "Арсенал"га Англия чемпионлигини бой берган "Ливерпуль" клубига жамоага бўлган меҳрини ифодалаган ҳолда факс юборган, аммо бу рад этилган. Ушбу муваффақиятсизликка қарамай, Шмейхель "қизиллар" сафида кўриниш бериш учун охиригача курашишга тайёрлигини намоён этди ва раҳбариятдан уни ҳеч бўлмаганда кўрик учун чақиришларини сўради.

Бу пайтда эса афсонавий Брюс Гроббеларнинг "Энфилд"даги фаолияти аста-секин ўз ниҳоясига етаётган эди ва шу сабабли "Ливерпуль" унга ўринбосар топишга киришганди. "Қизиллар"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Грэм Сунесс жиддий ўзгаришларни амалга оширишга журъат этолмади ва Гроббеларни яна бир неча мавсумга қолдирди ва захира вариант сифатида "Лестер"дан ижарадан қайтган Майк Хуперни танлади.   

Бир йил ўтиб, "Ливерпуль" Дэвид Жеймсни сотиб олади ва бир мавсумдан сўнг, Гроббелар ва Хупер "қизил лагер"ни тарк этишади. Эндиликда Петер Шмейхель "қизиллар"нинг илтифотини кутмасдан, уларнинг энг азалий рақиби – "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланади, бу ерда сэр Алекс Фергюсон данияликни ажойиб жамоасининг асосий юлдузларидан бирига айлантиради.

Саккиз йилдан сўнг, Шмейхель "Манчестер Юнайтед"ни, Жеймс "Ливерпуль"ни тарк этади. Англиялик "Энфилд"ни Англия Лига Кубоги ғолиби сифатида тарк этади, даниялик эса... Унинг ҳисобида ҳам совринлар бўлади, албатта. Шмейхель 1992 йилда Дания термаси билан Европа чемпионатида ўзининг асосий футбол мукофотига сазовор бўлади, яъни турнирнинг шов-шувли ғолибига айланади. Петер "Манчестер Юнайтед"да қойилмақом даврларни ўтказди, у 15 хил турли унвонга эга чиқди: 5 карра Англия чемпионлиги, 1 марта ЧЛ ғолиблиги, шулар жумласидан.   

Шмейхель "Олд Траффорд"га "Брондбю"дан атиги 500 минг фунт эвазига келган. Петер ўша пайтгача Дания терма жамоаси таркибида 40 га яқин учрашув ўтказган, шунингдек, "Брондбю" билан кўплаб совринларни қўлга киритган, аммо бу Шмейхель Англия футболида ҳам худди шундай қийинчиликсиз ҳаракат қилишини англатмас эди.

Ўша йилларда Алекс Фергюсон иккинчи дарвозабон Лес Силининг ўрнига номзод қидириб юрган эди ва у Сунессдан фарқли ўлароқ, Шмейхель варианти бўйича тортиниб ўтирмади. Кейинчалик шотландиялик мутахассис ўз интервьюларида кўп марта Шмейхелнинг харид қилинишини ўзининг мураббийлик давридаги афсонавий "юриши" деб атаган.

Шмейхель "қизил иблислар" сафида яшил либосда (у "Юнайтед"нинг аксарият мухлислари хотирасида шу рангда муҳрланиб қолган) кун сайин эмас, балки соат сайин ривожланиб борган. Англия чемпионатининг кўплаб ҳужумчилари, илгари голларни қалаштириб ташлаган форвардлар ҳам унинг дарвозасига йўл топишда қийналишни бошлашган.

Шмейхель рақибни психологик жиҳатдан енгишга муваффақ бўлган. Унинг дарвозани қўриқлаш пайтида "йўлбарсона" сакраши алоҳида тавсифга лойиқдир. Бундан ташқари, Петер рақиб бирга-бир бир вазиятга чиққанда, бутун танасини олдинга силжитиб, ўзини ҳужумкор футболчининг оёқлари остига ташлашдан қўрқмаган. Тасаввур қилинг, 193 сантиметрлик "сарғиш гигант" сиз томон учиб келса, чўчийсиз ёки ҳеч бўлмаганда чалғиб қоласиз. Шмейхель психологик жиҳатдан ҳар бир дуэлда ғолиб чиқа олмаслигини яхши билар эди, лекин жисмоний фазилатларини максимал даражада ишлатишни яхши биларди.

Шмейхелнинг Англиядаги "премьераси" унчалик муваффақиятли чиқмаган. Аниқроғи, унинг шахсан ўзи учун эмас, балки 25 йиллик серияни чемпионлик унвонисиз тугатган бутун жамоа учун. "Манчестер Юнайтед" 1991/92 йилги мавсумда олтинни олишга яқинлашди, бироқ кетма-кет учта мағлубиятга учради, бу эса "Лидс"га "қизил иблислар"ни четлаб ўтиб, турнир қайта форматлангунига қадар сўнгги инглиз чемпиони бўлишига имкон берди. Алоҳида айтиш керакки, инглиз футболининг кўплаб тарихчилари "Манчестер Юнайтед" ўша мавсумда чемпионлик учун ҳақиқий даъвогарлар қаторида бўлганлигини, асосан, янги дарвозабоннинг муваффақиятли ҳаракатлари туфайли бўлган дея эътироф этадилар – Шмейхель 23 учрашувда атиги 16 та гол ўтказиб юборган ва 10 та ўйинни "қуруқ" якунлашга эришган.


Шмейхель ҳамма билан дўст бўлишга интилмаган. Кўпинча у дуэлдаги рақибларига, ҳатто жамоадошларига урилиб, тажовузкорона тарзда танбеҳ берар ва ҳатто уриб юбориши ҳам мумкин эди. Даниялик дарвозабондан "Юнайтед" ҳимоячилари ва ярим ҳимоячилари ҳам азият чекишган. Шу сабабли бўлса керак, уларнинг баъзилари, миш-мишларга кўра, майдон ташқарисида Шмейхель билан дўст тутинишга киришмаган.  

Хусусан, улардан бири – Рой Кин. Ирландиялик ўзининг автобиографиясида Шмейхель билан ҳеч қачон тил топиша олмаганлигини очиқчасига айтиб ўтган. Бундан ташқари, Кин машғулотда даниялик билан бир неча бор жанжаллашганини тан олган. Ройнинг айтишича, бунга сабаб сифатида Петернинг ҳайқириқлари ва имо-ишоралари "театрлаштирилган", шу тариқа даниялик жамоасига жиддий ёрдам бермасдан, фақат ўз шахсига нисбатан жамоатчилик эътиборини жалб қилишга уринаётганини боғлаган.

Шунга қарамай, 1992 йилдаги омадсиз ҳодисадан сўнг, кейинги мавсумда "Манчестер Юнайтед" чемпионликни қайта тиклади ва Шмейхель Премьер-лиганинг тарихий биринчи мавсуми олтин медалини қўлга киритди. Кейинчалик даниялик "қизил иблислар" билан яна 4 марта Англия чемпионати ғолиби бўлди ва 1999 йилда улар афсонавий требл – чемпионат ва Англия Кубогидаги ғолиблик, шунингдек, УЕФА Чемпионлар Лигасини ютишди.

1999 йилда ўз фаолиятининг энг юқори чўққисида турган Шмейхель кутилмаганда "Олд Траффорд"ни тарк этиб, Португалиянинг "Спортинг" клубига ўтишга қарор қилди. У ерда икки мавсум ўтказди ва Лиссабон жамоасига 1999/2000 йилги чемпионатни ютишига ёрдам берди.

Кейин афтидан, эски адреналин етишмаётганини сезган Петер яна Англия Премьер-лигасига қайтди, унинг хизматларига "Астон Вилла" муҳтожлик сезди. Даниялик бирменгемликлар учун фақат бир мавсум ўйнади, кейин Манчестерга кўчиб ўтди. Бироқ бу сафар "қизил иблислар" эмас, "шаҳарликлар" сафини тўлдирди. Шмейхель фаолиятини "Юнайтед"да эмас, балки унинг азалий рақиби – "Манчестер Сити"да якунлади, бунинг учун "қизил иблислар"нинг баъзи мухлислари шу кунга қадар данияликни кечира олмай келишади. 

Петер Шмейхель 2003 йилда футбол ўйнашни тўхтатган, ҳозир дунё футболида қобилиятли дарвозабонлар талайгина эканлиги ва АПЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бири Давид де Хеа "Манчестер Юнайтед"нинг рангларини ҳимоя қилиб келаётган бўлса-да, аксарият футбол мухлислари дарвозада Петер Шмейхелдан ёрқинроқ, ўзига ишонган, дадилроқ ҳамда ишончлироқ одамни билмасликларини ва кўрмаганликларини ишонч билан айтиб келишади.  

Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика