UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  2 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  6 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  3 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  15 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  22

Манзилимиз шу экан... Янгиликлар

Манзилимиз шу экан...

Нима дейишни ҳам билмайсан киши. Ҳаммаси ўз қўлимизда эди, биров "мушугимизни пишт" демаётган бир паллада...
Ҳозир ҳамма эҳтиросга берилган пайт. Нега унақа, нега бунақа. Футболимизни яхшилаб элакдан ўтказиб олмасак, йиллар давомида мана шундай эҳтиросга берилиб юраверамиз.

Саудия Арабистони билан бўлиб ўтган ўйиндан кейин "Ҳеч кимнинг осмонга чиқишга ҳаққи йўқ, шунингдек..." деган мақолани чоп этган эдик. Мақоладаги қуйидаги жумлаларни яна бир бор эслатиб юборсак.

"Шораҳмедовнинг ҳам устидан кулаверишни бас қилинг. Етар балки? Нима учун аввалги ўйинда Муҳаммадиев тушсин дедим? Муҳаммадиев ҳужумкор футбол учун мос ҳимоячи. У рақиб жарима майдончаси ичида ҳам хавфли. Саудия Арабистони билан ўйинда бизга ғалаба жуда ҳам муҳим эди ва бунинг учун терма жамоамиз сафида ҳужумга мойил бўлган футболчилар майдонга тушишлари керак бўларди. Бундай вазияда Шораҳмедовдан "Насаф" ҳимоячисининг устун томони бор. Аммо натижани ушлаш, иккинчи рақамда ҳаракат қилиш керак бўлган пайтда Шораҳмедовнинг имконияти ва тажрибаси катта".

2013 йили Жанубий Кореяга ютказиб қўйганимизда шундай мазмунда мақола чиққан эди:
"Шораҳмедовни қўллаб-қувватлайлик. Бизда яхши ўйинчилар кўп эмас-ки, биргина хато билан уни ер билан битта қилсак. Жўраевни ёдга олайлик, мана бир неча йиллардан бери ўзига кела олмаяпти".

Босим остида қолган ҳимоячи охир оқибат мана захира футболчиси қаторига тушиб қолди. Икки йиллик эхтиросларимиз натижасида бугун гол ўтказдик.

Бугун Муҳаммадиев томонидан йўл қўйилган қўпол хато терма жамоамизни ортга қайтишга мажбур қилди. Аксига олиб катта мусобақадаги дебютидан бўлса керак, кейинги дақиқаларда ҳудди ўзига ўзи савол бериб юргандек кўринди. Ўзини қўлга олиши қийин бўлди ва биз 10 киши қолдик. Бу ўйинда мураббий эмас, футболчилар ютқаздилар. Бўлиб ўтган 4та бўлимда ҳам футболчиларимизда гол уриш учун 100 фоизли имкониятлардан бир нечтаси бўлди. Бечора Нестеров жамоамизни қутқаравериб чарчаб кетди. Аммо бизнинг футболчиларда бир зарба билан тўпни дарвоза тўрига тиқиб юборадиган қобилият йўқ. Бугунги тезкор футболда голлар бир зарба билан рақиб дарвозаси тўридан жой олади. Рақиб ўйинда тўлиқ устунликни қўлга олмади. Бир хил ўйин эди, биз ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган ўйин эди. Футболчиларни кўзи ёнмади эмас, ёнди, чақнади. Аммо боримиз шу, бўлди!

Ўйиндан кейин ҳамма, футболчилардан тортиб мураббийларимизгача Муҳаммадиевни тинчлантиришга уриндилар. Ҳозир ҳаммага қийин, ўзбек футболига бефарқ бўлмаганлар борки, уларнинг бари аламини кимдан олишни билмаяпти. Шуҳрат энди ўзига келиб олиши керак, агар мухлислар томонидан унга ҳам босим бўлса, яна битта футболчини йўқотганимиз қолади. Уни қўллаб-қувватлашимиз керак энди.

Ғолиб таркиб ўзгармайди дейдиганлар ҳам кўп, КХДРни мағлуб этган таркиб ўзгармади ва Хитойга имкониятни бой берилди. Энди Жепаровни талаб қилишяпти, кеча қария деб талқин қилаётган эдик. Гапирса гап кўп, агар гапни қисқа қиладиган бўлсак, асабни асранг. Оилангизга кераксиз.

Суратга эътибор қаратишингизни истар эдим. Қосимов ҳақиқатдан истади, қўлидан келганини қилди. Ҳозироқ ариза ёзишга тайёр. Аммо атроф тоза эмас экан, бари бефойда!

Асабий фикр қолдираётганлар диққатига, илтимос кераги йўқ. Шу кунни унутинг, "комент"дан ҳеч қандай иш чиқмайди. Бизни ҳам тўғри тушунинг.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика