
"Таббийки ҳозирги ҳолатдан ҳавотирдаман. Агар ҳимоядаги хатоларимиз бўлмаганда ҳозир турнир жадвалида анча юқорироқда бўлардик. Камида ҳозиргидан 4 очко кўпроқ жамғарардик. Бироқ бу - футбол. Энди биз нима қилиб бўлса ҳам вазиятни ўнглашимиз лозим. Келинглар, Жо Харт ҳақида гапиришни бас қилайлик. Мен ҳозирча кейинги ўйинга таркибни эълон қилмадим. Жамоадаги ҳар бир футболчи майдонга тушиш учун имкониятга эга. Ҳар бир ўйин олдидан менинг одимда жуда қийин танлов туради", деди Пеллегрини.