Мануэль Пеллегрини: «Мавсумнинг иккинчи ярмида атиги 6 та гол ўтказдик»

Aziz Tukhtamuradov
26 мар 2014, 09:28
«Манчестер Сити» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини дербидаги (3:0) ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Сўнгги бешта ўйинда "шахарликлар" умуман гол ўтказиб юборишмади.

"Мен учун ўйинни "қуруқ" ўтказиш мухим эди. Биз бугун кўплаб голлар уришимиз мумкин эди. Рақиб жамоани эса дарвозамизга яқинлаштирмасликка харакат қилдик.

Мен ҳимоячиларимдан жудаям ҳурсандман. Мавсумнинг иккинчи ярмида биз бор-йўғи 6 та гол ўтказиб юбордик. Бу яхши кўрсаткич", - деб айтиб ўтди "Сити" бош мураббийи Пеллегрини.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru