
“Тўртта мусобақада ғолиб чиқиш қийин бўлади, аммо қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Ғолиблик сари интилиш керак холос.
Жароҳатлар ва бошқа муаммолар билан ушбу натижага эришиш қийин бўлишини яхши биламиз. Чунки ҳали бу каби натижага ҳеч ким эриша олгани йўқ.
Тўғрисини айтсам айни пайтда биз барча мусобақалар ҳақида бош қотирмаяпмиз, балки Англия Кубоги доирасида бўлиб ўтадиган “Блэкберн”га қарши ўйинга бутун эътиборимизни қаратганмиз”, - дея таъкидлади Пеллегрини.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Англия Кубогининг учунчи босқичида “Блэкберн”га қарши, Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида “Барселона”га қарши ва Лига Кубоги доирасида “Вест Хэм”га қарши ўйнайди.