Мане Сенегалнинг ЖЧ учун қайдномасига киритилади

Sherzod Nurmatov
11 ноя 2022
Германия гранди "Бавария" сафидаги сўнгги ўйинида жароҳат олган Садио Мане Сенегал терма жамоасининг ЖЧ-2022 учун қайдномасидан жой олади.

Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Аниқ айтишимиз мумкин – Садио албатта мундиаль рўйхатига киритилади", – дея хабар берди манба.

Мане тез орада қўшимча кўриклардан ўтади.

30 ёшли сенегаллик ушбу мавсум Бундеслигада 14 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fsfoot.sn