Мане: “Саутгемптон”га ҳурматим баланд”
18 авг 2019 09:50
Янгиликлар
Мане: “Саутгемптон”га ҳурматим баланд”
“Ливерпуль” ҳужумчиси Садио Мане АПЛ 2-турида “Саутгемптон”га қарши (2:1) учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Собиқ жамоам дарвозасига гол урганимдан афсусдаман. Аммо мен ҳозир “Ливерпуль” формасида майдонга тушаман ва бу жамоа учун гол уриш вазифам. “Саутгемптон” менг учун ўзига хос трамплин вазифасини бажарган. Шу боис бу жамоани жудаям ҳурмат қиламан. Аммо футболнинг ўз қонун қоидалари бор ва биз бунга бўйсунишга мажбурмиз”, дея Маненинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Liverpool Echo.
Мане 2016 йилда “Саутгемптон”дан “Ливерпуль”га кўчиб ўтганди. 27 ёшли футболчи “Саутгемптон” сафида икки йилда 75 та учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол уришга эришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар