Мане Кулибалини “Ливерпуль”га ўтишини хоҳламоқда

“Ливерпуль” вакили Садио Мане Сенегал терма жамоасидаги шериги, “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибали билан бирга клуб даражасида ҳам тўп тепишни хоҳламоқда.

“Кулибали — дунё футболидаги энг кучли ҳимоячилардан бири. Албатта, у билан клубда ҳам бирга ўйнашни хоҳлардим. У “Ливерпуль”га келса, ёмон бўлмасди, албатта”, — дейди Мане.

Кулибалига айни дамда “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” даъвогарлик қилмоқда. Аммо асосий даъвогар сифатида “шаҳарликлар” тилга олинмоқда.


Манба: Tribal Football