UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  12 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  5 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  14 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  21 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11

Манчини: "Испанияга қарши ўйин Бельгия билан бўлган учрашув каби ўтади" Янгиликлар

Манчини: "Испанияга қарши ўйин Бельгия билан бўлган учрашув каби ўтади"

Италия бош мураббийи Роберто Манчини Евро-2020 ярим финалида Испанияга қарши ўйиндан кутаётганлари билан ўртоқлашди.

"Бир гуруҳ футболчилар билан шунча вақтни ўтказиш осон эмас. Аммо футболчилар, мураббийлар ва қолган ходимларнинг ўзаро муносабатлари жуда яхши. Барчамиз яхши ишлаяпмиз ва сешанба оқшомида энг яхши ўйинимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. Учрашувлар олдидан асабийлашмаяпман, чунки тайёргарлик кўриш ва тажрибалар ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган барча хатоларни бартараф этиш керак ва сиз бу жараёнга тўлиқ сингиб кетасиз. Аммо дастлабки голни уриш ҳақида гап кетганда, албатта, асабийлашиш бор ҳолат. Бельгияга қараганда Испания билан ўйнаш осонроқ бўладими? Ўйлашимча, худди бельгияликларга қарши ўйин каби қийин бўлади. Фарқи шундаки, улар турлича футбол намойиш этадиган икки хил жамоа. Шундай қилиб, Испания биз учун кўплаб муаммоларни туғдириши мумкинлигини англаб, бошқача тайёргарлик кўришимиз керак. Сешанба оқшомида воқеалар қандай бўлишини билмайман, аммо бу бизнинг қобилиятимизни синовдан ўтказадиган ўйин бўлади. Испания ақл бовар қилмайдиган жамоа, улар буни йиллар давомида исботлаб келмоқдалар. Айрим позицияларини ёш футболчилар эгаллагани муҳим эмас. Уларда ҳанузгача ажойиб жамоа ва жуда қобилиятли мураббий бор", — дейди Манчини.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика