"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси бу йил бошқа майдонга тушмайди

Narzulla Saydullayev
17 дек 2017, 23:15
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни 2017 йил бошқа майдонга тушмайди.

30 ёшли футболчи октябрь ойида Бельгия терма жамоаси сафида жароҳат олганди. Бир ойдан сўнг «Челси» билан баҳсда унда муаммо пайдо бўлди.

Феллайни «Ньюкасл», «Базель» ва «Брайтон» билан ўйинларда оғриқлар билан ўйнаб, жароҳатини оғирлаштириб олди.

Бельгиялик футболчи сўнгги бор 25 ноябрь куни майдонга тушганди. Ярим ҳимоячи январь ойида сафга қайтиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›