

Манбага кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти жамоа Европа Лигаси финалида "Тоттенхэм"га қарши ўйинда мағлубиятга учраганига қарамай, португалиялик мутахассисни қўллаб-қувватламоқда. "Манчестер Юнайтед" футбол департаменти Аморимдан мавсумолди тайёргарликни тўлиқ ўтказишни ва таркибни кучайтиришни сўрамоқда.
Аввалроқ агар жамоа Европа Лигаси финалида ғалаба қозониб, Чемпионлар Лигасига чиқса, трансферлар учун 200 млн фунт ажратилиши хабар қилинганди.



