"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун янги номзод пайдо бўлди

Alisher
23 окт 2019, 13:50
Ральф Рангник "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи бўлиши мумкин.

МЮ истеъфога чиқарилиши мумкин бўлган Оле Гуннар Сульшернинг ўрнига германиялик мутахассис вариантини кўрмоқда.

Олдинроқ, "қизил иблислар"ни "Ювентус"нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар янграганди.

61 ёшли мутахассис фаолияти давомида "Виктория", "Штутгарт", "Липпольдсвайлер", "Корб", "Ройтлинген", "Ульм 1846", "Ганновер 96", "Шальке 04", "Хоффенхайм" ва "РБ Лейпциг" клубларида ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport Bild