"Манчестер Юнайтед" яна бир Онанини сотиб олмоқчи, унга "Барселона" ҳам даъвогар

Оқил Абдубарноев
20 дек 2023, 23:26
"Эвертон" ҳимоячиси Амаду Онанага "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 22 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" клублари қизиқиш билдирмоқда. "Эвертон" футболчи учун тахминан 55 миллион евро сўрамоқда.

"Барселона" футболчининг вакиллари билан аллақачон алоқага чиққан.

Қайд этилишича, каталонияликлар қишда ярим ҳимояни кучайтирмоқчи, аммо жорий трансфер ойнасида "Эвертон" футболчини қўйиб юбормайди. 

Бельгиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум “Эвертон” сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Foot Mercaro

Сўнгги янгиликлар

Барча ›