Белгия терма жамоаси аъзоси жароҳат сабабли камида 7 ой майдонга тушмайди

7 июл 2026, 16:38
Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Амаду Онана ЖЧ-2026 1/8 финали доирасида АҚШга қарши кечган баҳсда (4:1) жиддий жароҳат олди.

"Астон Вилла" футболчиси биринчи бўлимдаги вазиятларнинг бирида ҳаводаги тўп учун курашдан сўнг ноқулай тарзда ерга йиқилди ва учрашувнинг 20-дақиқасидаёқ захирага олинди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Онананинг тизза хочсимон бойламлари узилган. У жаҳон чемпионатининг қолган қисмини ва кейинги мавсум бошланишини ўтказиб юборади. Амадунинг тикланиши учун 7-8 ой вақт талаб этилиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›