"Манчестер Юнайтед" Хендерсонга 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи

Alisher
30 июл 2020, 11:44
Манчестерликлар дарвозабонни сақлаб қолишмоқчи.

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти икки мавсумни "Шеффилд Юнайтед"да ижара асосида ўтказган Дин Хендерсонинг янги шартномасини муҳокама қилишмоқчи.

"Қизил иблислар" дарвозабонга 5 йиллик шартнома таклиф қилишмоқчи. Ўйинчининг амалдаги шартномаси икки йилдан сўнг якунига етади.

Олдинроқ, Хендерсон агар клуб унга яқин мавсумларда асосий таркибдан жой кафолатламаса, янги шартнома имзолашни хоҳламаслигини билдирган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports