

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Шартнома 4+1 кўринишида имзоланди. Трансфер суммаси расман эълон қилинмади. Лекин, олдинроқ инглиз прессаси трансферни 35 миллион евро деб баҳолаган эди.
Ўтган мавсум Линделёф "Бенфика" сафида Португалия чемпионатида 32та учрашув ўтказиб битта гол урган эди.




