"Манчестер Юнайтед" ҳимоячидан воз кечиши мумкин

Alisher
5 мар 2025, 13:51
Швециялик ҳимоячи Виктор Линделёф ёзги трансферлар вақтида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин.

Футболчи эркин агент мақомида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишга яқин турибди. Унинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум якунида ўз ниҳоясига этади. Собиқ футболчисининг трансферига у 2013-2017 йилларда шарафини ҳимоя қилган Лиссабоннинг "Бенфика" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Линделёф жорий мавсум Премер-лигада бор йўғи 6 та ўйин ўтказиб, 1 та сариқ карточка олди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Tribal Football