

"Sport Mediaset" хабарига кўра, клуб ушбу мавсум якунланганидан кейин мураббийни ишга таклиф қилмоқчи. Шунингдек, мутахассис айни дамда ПСЖ қизиқишлари доирасида ҳам бўлиб турибди. ЕЧЛ плей-оффларидаги омадсиз иштирок сабабли клуб раҳбарияти Томас Тухелни истеъфога чиқаришни истамоқда.
Айни дамда АПЛ турнир жадвали 9-поғонасини эгаллаб турган манкунианликлар ЕЧЛга чиқиш имкониятларини сақлаб турибди.
52 ёшли Аллегри эса "Ювентус"даги 4 мавсумлик фаолиятидан кейин ишсиз юрибди.



