"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари Рэшфорд ҳамда Сакани қўллаб-қувватлади
12 июл 2021 20:19
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари Рэшфорд ҳамда Сакани қўллаб-қувватлади
"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфордни қўллаб-қувватлашини билдирди, у Евро-2020 финал учрашувида Италияга қарши ўйиндан кейинги пенальтини аниқ амалга оширолмади (1:1, пенальтилар сериясида — 2:3).
"Битта зарба сени қандай футболчи ёки қандай одам эканлигингни белгилаб бермайди, Маркус. Буни ёдингда сақла.
Биз ўз уйингга қайтишингни интиқлик билан кутяпмиз", — дейилади манкунианларнинг твиттер саҳифасида.
Ўз навбатида "Арсенал" ҳам Букайо Сакани қўллаб-қувватлади, у ҳам пенальтини аниқ амалга оширолмаганди. Айнан "Уч шерлар" ярим ҳимоячиси тўп киритолмаганидан кейин Италия терма жамоаси чемпионликни қўлга киритганди.
"Футбол жуда шафқатсиз бўлиши мумкин. Аммо биз ҳар доим сенинг кучли фазилатларинг, феъл-атворинг ва жасурлигинг билан фахрланамиз", — деб ёзган "канонирлар" твиттер саҳифасига.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар