"Манчестер Юнайтед" Уилсоннинг ижараси борасида 20дан ортиқ таклиф олган
Aslanov Jasurbek
9 сен 2015, 15:49
"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Жеймс Уилсон ижараси борасида 20дан ортиқ таклиф олган.
Маълумотларга кўра, Уилсонга қизиқиш билдирган сўнгги клуб Чемпионшипда иштирок этувчи "Дерби Каунти" бўлган. "Қизил иблислар" 19 ёшли футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага беришга тайёр.