

"Манчестер Юнайтед" 30 ёшли англияликни ўз сафига қўшиб олмоқчи ва музокаралар олиб бормоқда.
Англия терма жамоаси ўйинчисига "Эвертон" клуби қизиқиш билдирмоқда. Триппьернинг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Триппьер 2020/21 йилги мавсум барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 6та ассист қайд этди.
Олдинроқ, ўйинчи ўзи берган интервьюда "Атлетико"да бахтли экани ва бу жамоа учун ўйнашда давом этишини айтган эди.



