“Манчестер Юнайтед” таклифини рад этган футболчилар
05 сен 2022 18:56
Янгиликлар
“Манчестер Юнайтед” таклифини рад этган футболчилар
Ўшанда "Манчестер Юнайтед" Англия премер-лигаси турнир жадвалида сўнгги ўринларданинг бирини эгаллаб турганди. Баъзида одамлар жиддий қийинчиликларни излайдилар, лекин ҳамма ҳам бразилиялик каби жасур эмас, айниқса Жаҳон чемпионати олдидан бундай кескин қарорга келавермайди. Кейинги, ёзда “Манчестер Юнайтед”га ўтишдан бош тортган футболчилар ҳақида гапирамиз.
Дарвин Нуньес
Мавсум оралиғида Нуньес кўплаб харидорлар, жумладан, Криштиану Роналдунинг ўрнига узоқ муддатли ўринбосар қидираётган "Манчестер Юнайтед” ҳам жиддий қизиқиш билдирганди. Натижада, уругвайлик футболчи “Ливерпуль” билан фаол музокаралар ўтказди. "Манчестер Юнайтед" ёш ҳужумчини "қизиллар" билан келишувга эришган пайтда уни харид қилиш фикридан воз кечди. Дарвин манкунианликларнинг таклифидан хабари бор эди. Бироқ футболчи Чемпионлар лигасида иштирок этиш мақсадида “қизил иблислар” таклифига рози бўлмади.
Френки де Жонг
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгнинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши борасида тинмай ёзишди. Бироқ футболчининг ўзи эса “Манчестер Юнайтед” таклифидан қочиб йўлларини излади. Ҳаттоки, инглиз клуби таклиф қилган юқори маош ҳамда бош мураббий - Эрик тен Хаг билан ишлаш имконияти ҳам қизиқтирмади. Шубҳасиз, манкунианликларнинг уни қўлга киритиш истагини ҳисобга олсак, ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"нинг асосий фигураларидан бири бўларди. Каталонияликлар футболчини сотишга тайёр эди, бироқ у кетишни қатъиян рад этди.
Юрриен Тимбер
"Аякс" ҳимоячиси Юрриен Тимбер юқори даражадаги ижро деб бўлмайди. Шундай бўлса-да, у «Манчестер Юнайтед»га ўтишдан бош тортди. Аввалига футболчи Манчестерга кўчиб ўтишга рози бўлди, бироқ кейинчалик терма жамоа бош мураббийи Луи ван Гал билан гаплашиб, фикрини ўзгартирган. Мутахассис ҳамюртини янги клубида кам ўйнаса, жаҳон чемпионатига чиқмаслиги мумкинлигидан огоҳлантирди. Натижада Тимбер барқарорликни танлади ва "Аякс" билан шартномасини узайтирди. Манкунианликлар эса унинг учун 50 миллион евродан воз кечмоқчи бўлганди.
Брайан Бробби
"Аякс"нинг яна бир футболчиси "Манчестер Юнайтед"га ўтишни рад этди. Тен Хаг шахсан Бробби билан боғланиб, уни Манчестерга таклиф қилди. Футболчи Амстердамдаги жамоавий иш бўйича мутахассисни яхши билишига қарамай, бу таклифни рад этди. 2021 йилнинг июлида ҳужумчи «Аякс»ни тарк этиб, «РБ Лейпсиг»га ўтди. Германияга сафари муваффақияциз тугади. Бробби тақдирни яна васвасага солмасликка қарор қилди ва унга ҳамма нарса таниш бўлган “Аякс”га қайтиб келди.
Калвин Филлипс
Мавсум оралиғида Калвин Филлипсга Манчестернинг иккала клуби ҳам даъвогарлик қилишди. Аммо "Юнайтед"га ўтиш варианти деярли кўриб чиқилмади. Натижада, у “Манчестер Сити”ни танлади. Яқинда берган интервюсида Филипс манкунианликларни рад этганини тан олди, лекин унга бўлган қизиқишлари учун уларга миннатдорчилик билдирди. "Этиҳад"да эса футболчининг ишлари яхши кетмаяпти. АПЛнинг жорий мавсумида у атиги 1 дақиқани майдонда ўтказди.
Ян Зоммер
"Юнайтед" кўпроқ ўйин вақтини олиш учун Дин Хендерсонни "Ноттингем Форест"га ижарага берди. Шундан кейин кўпчиликни бир савол қизиқтира бошлади: Давид Де Хеа ўрнига ким ўринбосар бўлади? Манкунианликлар иқтидорларни академиядан қидирмади, кўпроқ номдор дарвозабонларга эътибор қаратди. “Манчестер Юнайтед” Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби дарвозабони Ян Зоммерни сотиб олишни хоҳлади, бироқ у трансферни рад этди. Футболчи кўп вақтини захирада ўтказишини ва майдонга тушиш имконияти пастлигини инобатга олиб, “қизил иблис”лардан тушган таклифни рад этди.
Адриен Рабио
Рабионинг «Ювентус»дан кетиши эҳтимоли ўтган мавсумдан бошлаб муҳокама қилина бошлади. Футболчини турли клублар билан боғлашди, жумладан, “Манчестер Юнайтед” номи кўп маротаба тилга олинди. Томонлар музокаралар олиб боришди, лекин ҳеч нарса бўйича келиша олишмади. Бир версияга кўра, манкунианликлар футболчини молиявий талаблари туфайли музокарани тўхтатган. Бошқа маълумотларга кўра, ярим ҳимоячининг ўзи клуб истиқболларини шубҳали баҳолаб, "Юнайтед"га ўтишдан бош тортган. Нима бўлишидан қатъий назар, трансфер амалга ошмади.
Дензел Дюмфрис
Дюмфрис ўтган мавсумни А Серияда юқори савияда ўтказди. Шу фонда “нерадзурри” ҳимоячисига қатор жамоалар қизиқиш билдирмоқда. Футболчига даъвогарлардан бири «Манчестер Юнайтед» эди. Бироқ футболчи Премер-лигада, ҳаттоки, ватандоши қўл остида ўйнаш имкониятига ҳам эътибор тортмади. “Қора-кўклар”нинг устози Симоне Индзаги футболчини қўйиб юборишни истамади. Натижада бу трансфер амалга ошмади. Томонлар ҳатто шартнома тузишга ҳам яқин эмас эди.
Фикрлар