"Манчестер Юнайтед" Саулни кузатиш учун агентларини юборди
02 май 2020 10:20
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Саулни кузатиш учун агентларини юборди
"Атлетико" хавбеки Сауль Ньигес ёзда "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.
"Қизил иблислар" клуб бош мураббийи Оле Гуннар Сульшернинг илтимосига биноан ўйинчининг ҳаракатларини кузатиб боришмоқда.
Хабар қилинишича, МЮ 25 ёшли Испания терма жамоаси ўйинчиси учун 80 миллион евро тўлашга тайёр.
"Матрасчилар" эса Сауль билан имзоланган шартномада ёзилганидек, 150 миллион евролик товон пулидан кам бўлган маблағга рози эмаслар.
Сауль жорий мавсум "Атлетико" либосида Ла Лигада 26та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар