"Манчестер Юнайтед" РПЛ тўпурарларидан бирига қизиқиб қолди ва Сульшер уни қишда клубда кўрмоқчи

Eldor Akmurzayev
4 окт 2019, 23:30
«Крилья Советов» форварди Александр Соболев «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер нишонлари рўйхатига кирди.

22 ёшли ҳужумчининг хизматларига шахсан «қизил иблислар» устози Оле Гуннар Сульшер қизиқиб қолган, дея хабар беради The Sun.

«Манкунианликлар» футболчини бўлажак қишки трансфер ойнасида қўлга киритмоқчи. Манбага кўра, «Крилья Советов» раҳбарияти ҳужумчини 15 млн. фунт эвазига сотишни режа қилмоқда. Шунингдек, россиялик форвардни Туркия клублари ҳам кузатиб боришмоқда. 

Соболев жорий мавсум РПЛнинг 11 баҳсида қатнашиб, 8+3 натижага эришди. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›