"Манчестер Юнайтед" Роналдуга Италиядан ўринбосар топди
09 ноя 2022 19:22
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Роналдуга Италиядан ўринбосар топди
Криштиану Роналдунинг шартномаси узайтирилмаслиги деярли аниқ бўлиб улгурган.
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг португалиялик юлдузнинг ўрнига келиши мумкин бўлган форвардлар рўйхатини тузиб қўйган. "Manchester Evening News" нашрининг хабарига кўра, рўйхатда биринчи бўлиб "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен турибди. "Қизил иблислар" нигерияликни ёзда Англияга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи.
Декабрь ойида Виктор Осимхен 24 ёшни қарши олади. 2022/2023-йилги мавсумда ҳужумчи 13 учрашувда 9 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Фикрлар