

“Don Balon” хабарига кўра, Англия жамоаси 33 ёшли футболчи учун 200 млн евро тўлашга тайёр. Олдинроқ португалиялик футболчи "Реал"дагилар билан маошини оширмагани сабабли жамоадан кетиши мумкинлиги айтилганди. У Лео Месси ва Неймардан кўра кўпроқ маош олишни истайди.
Англия термасининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло Роналду МЮга қайтишни истаётганини айтиб ўтганди.


