"Манчестер Юнайтед" Перишичга қизиқиш билдирмоқда

Alisher
14 сен 2020, 12:08
"Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишич "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Милан клуби 31 ёшли хорватиялик футболчини трансфер қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Перишич ўтган мавсумни "Бавария"да ижара асосида ўтказди. Германия чемпионлари "Интер"га 5 миллион евро тўлашди ва уни 20 миллион эвазига харид қилишлари мумкин эди. Мюнхенликлар трансфер нархини тушунишга уринишди, аммо клублар келиша олишмади.

Перишич ўтган мавсум "Бавария" таркибида 35та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 10та ассист қайд этди. У жамоа билан биргаликда Бундеслига, Германия Кубоги ва ЧЛни қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph