

Sky Sport маълумотларига кўра, 2024/25 мавсумда "Челси"да ўйнаган 25 ёшли инглиз футболчиси Италияга кўчиб ўтишга розилик берган.
Бироқ МЮ Жейдон учун 25 миллион евро сўрамоқда, унинг шартномаси 2026 йил ёзида тугайди. Италия клуби бу нархни юқори деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, "Наполи" "Болонья"нинг икки ўйинчиси – вингер Дан Ндойе ва ҳимоячи Сам Бекема билан шартнома имзолаш устида ишламоқда.
Италия чемпионлари учун ҳужумчи позициясида устувор вариант "Удинезе"дан Лоренцо Лукка бўлиб, унинг трансфери устида ишлар давом этяпти.



