"Манчестер Юнайтед" "Норвич"га қарши ўйин олдидан 6 та йўқотишга эга

Sherzod Nurmatov
11 дек 2021, 19:40
"Норвич" ва "Манчестер Юнайтед" ўзаро тўқнашувга тўлиқ бўлмаган таркиблар билан яқинлашмоқда.

Манкунианлар устози Ральф Рангник Аарон Уан-Биссака, Рафаэль Варан, Неманья Матич, Поль Погба, Эдинсон Кавани ва Антони Марсьялнинг хизматларидан фойлана олмайди.

Шу билан бирга, "Норвич" аъзоларидан Милот Рашица, Брендон Уильямс ва Кристоф Циммерманн учрашувда қатнашмайди. Улардан ташқари, Сэмюэл Бирам ва Матиас Норманнинг баҳсда иштирок этиши сўроқ остида.

Англия Премьер-лигаси 16-тури доирасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›