

Манчестер клуби "тулкилар"га 23 ёшли хавбек учун 50 миллион евро ва вингер Жесси Лингардни беришни таклиф қилмоқчи.
Мэддисоннинг трансфер нархи 60 миллионга тенг. Хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 23та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 3та ассист қайд этган.
27 ёшли Лингард жорий мавсум "қизил иблислар" сафида 26та ўйинда ўйнаб, 1та гол уришга эришган.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" АПЛда 31 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда бормоқда.



