"Манчестер Юнайтед" Кавани билан шартномани узайтирмоқчи

Sherzod Nurmatov
21 фев 2021, 01:48
МЮ бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер ҳужумчи Эдинсон Каванининг келажаги ҳақида гапирди.

"Кавани қойилмақом ўйнаяпти, у жамоага яхши қўшилиб кетди ва мени ҳайратда қолдирди. Албатта, яқин орада биз у билан келажакдаги режаларимизни муҳокама қиламиз. Биз унинг ҳозирги ҳолатидан мамнунмиз", – деди Сульшер.

Кавани "Манчестер Юнайтед"га 2020 йил октябрь ойида кўчиб ўтганди. У билан "1+1" тизимида шартнома имзоланган.

Маълумот учун, уругвайлик форвард ушбу мавсумда 24 ўйин ўтказиб, 7 та гол урган. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: manutd.com