"Манчестер Юнайтед" Игалони икки ҳафтага базада шуғулланишини таъқиқлаб қўйди. Нега?

Alisher
13 фев 2020, 16:50
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Одион Игало камида икки ҳафта жамоа билан шуғулланмайди.

Англия клуби раҳбарияти коронавирус сабаб нигериялик футболчининг икки ҳафта мобайнида базада шуғулланишини таъқиқлаб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" Игалони Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" клубидан мавсум сўнггига қадар ижарага олган эди.

30 ёшли Игало "Шанхай Шеньхуа" таркибида 17та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Times