"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси жамоани тарк этмоқчи

Mirjalol Normatov
22 авг 2019, 00:57
Италиялик футболчига А Сериянинг кўплаб жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

"La Gazetta dello Sport" хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттео Дармиан ушбу ёздаёқ жамоани тарк этишни истамоқда. Италиялик футболчи бу борада клуб раҳбариятига ўз талабини қўйган.

29 ёшли футболчига айни дамда "Ювентус", "Интер" ва "Фиорентина" каби жамоалардан қизиқишлар бўлмоқда. Ўтган мавсумда у АПЛнинг атиги 6 ўйинида қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazetta dello Sport