"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Испания ёки Италияга йўл олади

25 дек 2019, 19:41
Маркос Рохо МЮни тарк этиши мумкин.

"Football Espana" хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Маркос Рохо фаолиятини Испания ёки Италияда давом эттириши мумкин. 29 ёшли футболчи трансферга қўйилган. Аргентиналик футболчининг ўзи ҳам жамоани тарк этишга қарши эмас, у ўйин амалиёти камлигидан норози.

Эслатиб ўтамиз, Маркос 2014 йилда Лиссабоннинг "Спортинг" клубидан харид қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›