"Манчестер Юнайтед" футболчиси Уэльс терма жамоасини бошқармоқчи

Aslanov Jasurbek
9 дек 2017, 11:33
"Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси, Уэльс терма жамоаси тарихидаги энг яхши футболчилардан бири Райан Гиггз миллий жамоа бош мураббийлигига қизиқаётганини маълум қилди.

"Мен Манчестер Юнайтед"да ўйнадим ва Уэльс терма жамоасида тўп тепдим, шундай экан, мана шу икки жойда ишлашни истардим. Уэльс футбол федерацияси билан боғланганим йўқ, аммо ҳа, бу иш менда қизиқиш уйғотмоқда" - дейди Гиггз.

Олдинроқ, Уэльс терма жамоасини Тони Пьюлис, Крэйг Беллами ва Тьерри Анри бошқариши мумкинлиги эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›