Моуриньо Контени мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
25 фев 2018, 20:58
Англия премьер-лигаси 28-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашуви бўлиб ўтди.

Марказий ўйинда дастлаб ҳисобни меҳмонлар очишди. Эден Азарнинг пасидан сўнг Виллиан яқин масофадан Де Хеага имконият қолдирмади - 0:1. Биринчи тайм охирида Лукаку жарима майдони ичидан ҳисобни тенглаштирди.

Танаффусдан сўнг Моуриньо захирадан майдонга туширган Лингард Лукакунинг пасидан сўнг боши билан Куртуа қўриқлаётган дарвозага гол урди - 2:1.

Якунда ушбу гол "қизил иблислар"га иродали ғалаба келтирди.


Англия чемпионати

28-тур

Манчестер Юнайтед – Челси 2:1
Голлар:
0:1 – 32 Виллиан, 1:1 – 39 Лукаку, 2:1 – 75 Лингард.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Линделеф, Валенсия, Мактомини, Янг, Погба, Матич, Санчес (Байи, 81), Марсьяль (Лингард, 64), Лукаку.
Челси –    Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес (Жиру, 78), Виллиан, Канте, Азар (Педро, 73), Дринкуотер (Фабрегас, 81), Алонсо, Мората.
Огоҳлантиришлар: Канте (30), Валенсия (68), Матич (85), Мората (88).


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›