

"Қизил иблислар" Погбага янги шартнома таклиф қилиш бўйича ишларни бошлаб юборишган.
Франциялик хавбек ёзда клубини ўзгартирмоқчи эди, аммо МЮ бошқа клублардан аниқ бир таклиф қабул қилмади.
Погбанинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йил июнга қадар амал қилади.
"Юнайтед" хўжайинлари шунингдек Жесси Лингард ва Мейсон Гринвудлар билан ҳам янги шартнома имзолашмоқчи.
Олдинроқ, жамоа ҳимоячиси Виктор Линделёф МЮ билан шартномасини узайтирган эди.



