

Журналист Жерар Ромеронинг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Барселона"га форварднинг трансфери бўйича таклиф берди. "Қизил иблислар" ўйинчини 10 миллион еврога баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, Депай бунга қадар манчестерликлар сафида 2015-2017 йиллар давомида ўйнаган. У 33та ўйинда 2та гол уришга эришган.
"Барселона" эса нидерландиялик билан ҳамкорликни давом эттиришга қизиқмаяпти ва уни ушбу ёзда сотишга тайёр. Футболчининг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2022/2023 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.



